Навоийда 1998 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бош соврин учун 10 жамоа кураш олиб бормоқда. Уларнинг орасида Ленур Еремеев бошчилик қилаётган ёш "пахтакорчилар" ҳам бор.
Гуруҳ босқичида "Пахтакор" Андижон, Бухоро, Муборак ва Зарафшон шаҳри жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Дастлабки учрашувни кеча "Машъал"га қарши ўтказган ёш футболчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтамиз, чемпионат 7 ноябрь куни якунланади.